Admin

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Ёшларга оид давлат сиёсати амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 29 апрел куни Давлат геология музейига “ГИДРОИНГЕО институти” давлат муассасаси ёш мутахассислари ташриф буюришди. Экскурсия давомида ёш мутахассислар геология ва гидрогеология сохасида ўз билимларини янада оширишди ва маданий хордиқ олишди.

Admin

Жорий йилнинг 28 апрел куни Давлат геология музейига Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳар филиали талабалари ташриф буюришди. Экскурсия давомида музей тарихи ва унда сақланаётган қизиқарли, кўркам, табиат мўжизалари минерал тошлар хақида маълумотлар берилди.

Admin

Жорий йилнинг 28 апрел куни Давлат геология музейига Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидан 9 - мактаб ўқувчилари ташриф буюришди. Музейимиз ходимлари томонидан уларга геология фани билан яқинроқ танишиш ва фойдали қазилмалар, тоғ жинслари, минераллар, қадимги жонзотларнинг суяк қолдиқлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.

Admin

Жорий йилнинг 23 апрел куни “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат муассасасига бириктирилган Тошкент шаҳаридаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 241-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Ташриф чоғида музейимиз мутахассислари томонидан қизиқарли экскурсиялар уюштирилди.

“Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот

Admin

Жорий йилнинг 21 апрел куни Давлат геология музейига Давгеолқўм Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Етакчилар кенгаши раиси Ж. Иноятов ташриф буюрди. Мулоқот чоғида Давгеолқўм Ёшлар иттифоқи томонида бажарилаётган ишлари хақида маълумотлар берди ва музей ёш ходимлари билан очиқ мулоқот утказди. Сухбат чоғида музей ёш ходимлари актив қатшашдилар ва ўзларини қизиқтираётган саволларига жавоб олдилар. Ташриф буюришдан мақсад: 2021 йил 1 апрел куни қўмита Раиси бошчилигида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар томонидан олиб борилаётган ишлар холатини ўрганиш.

“Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот

Admin

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Ёшлар оид давлат сиёсати амалга ошириш мақсадида Жорий йилнинг 20 апрел куни Давлат геология музейида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув музей раҳбари Ахмедшаев А. Ш. раислигида бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсад, ёш мутахассисларни геология сохасига қизиқиш уйғотиш, қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш ва имкон борича ёрдам бериш.

Admin

Жорий йилнинг 15 апрел куни Давлат геология музейига ДУК “Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти“да малака ошираётган геология соҳаси ходимлари ташриф буюришди. Музейимиз мутахассислари томонидан музей тарихи, тоғ жинслари ва минераллар тўғрисида қизиқарли экскурсия ўтказилди.

Admin

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекгеофизика” АЖ 30 нафар ёшларига Давлат геология музейи мутахассислари томонидан музей тарихи, тоғ жинслари ва минераллар тўғрисида қизиқарли экскурсия ўтказилди.

Admin

Жорий йилнинг 8 апрел куни Давлат геология музейига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 22-сонли мактаб ўқувчилари ташриф буюришди. Ташриф чоғида геология сохаси, музейимиз тарихи, экспонатлари, ўлкамизнинг бебаҳо бойликлари ҳақида сўзлаб берилди.

Admin

Жорий йилнинг 7 апрел куни “Минерал ресурслар институти” Давлат муассасасига бириктирилган Тошкент шаҳаридаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 225-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Ташриф чоғида музейимиз мутахассислари томонидан қизиқарли экскурсиялар уюштирилди.

Admin

Жорий йилнинг 6 апрел куни Россия Федерацияси Урал давлат кончилик университети ректори Давлат геология музейига ташриф буюрди. Ташриф чоғида Ернинг пайдо бўлишидан бошлаб то бугунги хаётда унда қандай ўсимлик ва хайвонот дунёси яшагани, қандай фойдали қазилмалар борлиги, музей тарихи, заллари, экспонатлари ва Геологияни ривожланиши тўғрисида қизиқарли маълумотлар олди.

Admin

Жорий йилнинг 4 апрел куни Давлат геология музейи директори “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатувида интервью бериб “Геология соҳаси ходимлари куни” билан табриклади.

Admin

Давлат геология музейи Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилмоқда. Геология сохаси ходимлари куни муносабати билан “Дунё бўйлаб” телеканали “Эфирда биз” кўрсатувига ўз табриклари билан суръатга олиш жараёнларида қатнашди. Жорий йилнинг 4 апрел куни эса эфирга узатилди.

Admin

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги №ЎРҚ-509-сон Қонуни муносабати билан Давлат геология музейи ходимлари томонидан “Дунё бўйлаб” телеканали мухбирларига интервью берилди. Интервью беришдан мақсад, геология соҳаси ходимлари кунини Оммавий Ахборот Воситаларида ёритиш ва оммага етқизишдир.

Admin

Давлат геология музейида геологлар куни муносабати билан корхона рахбарияти ходимларни байрам билан табриклади. Ушбу корхонада фаол хизмат қилиб келаётган ишчи-ходимларга Давлат геология кумитаси ва корхонанинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Admin

Илм — ақл булоғи, Ақл — яшаш чироғи шу мақолларга риоя қилган ҳолда Давлат геология музейи мутахассислар томонидан музейга ташриф буюрган “Сехриё” мактаб ўқувчиларга қизиқарли эксурсиялар ўтказишди.

Admin

Давлат геология музейи МДХ давлатлари ораси таниқли ва эхтиромга сазовор музейлардан биридир. Қирғизистон Республикаси Ош шаҳрида жойлашган “Грамматей” номли ўқув муассасасидан мактаб ўқувчилари музейга ташриф буюришди. Музейга ташриф давомида музей тарихи, геология сохаси, Ер ости бойликлари ва Ўзбекистон геология мактаби тўғрисида қизиқарли экскурсиялар ўтказилди.

Admin

Билим — ақл чироғи шиори остида Гулистон шаҳридан 10 мактаб ўқувчилари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Биласизки Давлат геология музейи нафақат Тошкент шахри балки бутун Республика бўйлаб мактаб ўқувчиларини геология сохасига қизиқишини уйғотишда харакат қилмоқда.

Admin

Вазирлар Маҳкамасининг 2021й. 10 март №96-Ф сонли Фармойишига биноан, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида 13 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Давлат геология музейи ходимлари ушбу умумхалқ хайрия хашарида фаол қатнашмоқдалар.

Admin

Илм олишнинг эрта-кечи йўқ дейишади, шу мақолга амал қилган холда Давлат геология музейига мехнат фахрийлари ташриф буюришди.

Музей мутахассислари томонидан Ер ости бойликлари, ҳамда умумий геология сохаси тўғрисида қизиқарли экскурсиялар олиб борилди.

Admin

2021 йил 10 март куни Давлат геология музейида Тошкент шаҳридаги 263 мактабнинг 7-8 синф ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон геология мактаби” тадбири ўтказилди. Бу тадбирдан кўзланган мақсад мактаб ўқувчиларини геология фанига қизиқтириш. Тадбирда ўқувчиларга экскурсия ўтказилди, экскурсия ниҳоясида ўқувчиларни билимлари текширилди ва уларга эсдалик совғалар улашилди.

Admin

Тошкент шаҳар мактаблари билан биргаликда ишлаш ва турли синф ўқувчиларини Давлат геология музейи фаолияти билан таништириш, ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида геология сохасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида 2021-йил 1-март куни Тошкент шаҳар Миробод туманининг 110-сонли Ихтисослаштирилган Давлат Умумтаълим мактабида география ва иқтисодиёт ойлиги очилиши бўлиб ўтди. Давлат геология музейи томонидан бу тадбир учун музей экспозицияси ва буклетлар тайёрланди.

Admin

Давлат Геология музейи геология соҳасида, олий ўқув юртларининг бошқа йўналишларида тахсил олаётган талабалар билан ўқув жараёнларида доимий равишда иштирок этиб келмоқда. Музейга ташриф буюрган талабалар учун экскурсоводлар ва соха мутахассислари томонидан қизиқарли ўқув экскурсиялар ўтказилмоқда.

Карантин чоралари юмшатилгандан сўнг Давлат геология музейи яна мактаб ўқувчилар билан тўлмоқда. Мактабда таълим олаётган ўқувчиларда геология соҳасига қизиқиш уйғотиш ва кучайтириш мақсадида, музейга ташриф буюрган ўқувчиларга қизиқарли ва мароқли экскурсиялар ўтилмоқда.

Admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги №3080 Қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази биноси барпо этилмокда.

Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Музейнинг “Фан”, “Беруний” бўлимларида буюк аждодларимизнинг ер ости маъданлари, уларни аниқлаш, қазиб олиш, қайта ишлаш борасида оламшумул кашфиётларини намойиш этиш мақсадида, мамлакатимиз ҳудудидаги ноёб ер ости бойликлари намуналари билан тўлдиришмоқда. Бу мақсадни амалга ошириш учун Давлат геология музейи томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Admin

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 26 декабр куни “Туркистон саройида” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Давлат геология музейи” директори Аҳмедшаев Аҳмаджон Шояқубович давлат мукофоти “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Admin

Жорий йилнинг 25 декабр куни Давлат геология музейида, "Ёш геолог" олимпиадасини шахар босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шахридаги барча туманлардан ғолиб бўлган 21 нафар ўқувчи қатнашди. “Ёш геолог” Олимпиадаси Шаҳар босқичида қатнашчиларига ва 3 нафар ғолиб иштрокчилари Диплом, сертификат ва совғалар билан тақдирланди.

Admin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги Ф-5598-сон Фармойиши билан тасдиқланган “Қатағон курбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гурухи”нинг қарори билан 2021 йил 10 январга қадар жойларга чиқиб худудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларига ажратилган бинолар, улардаги экспозицияларнинг холатини, шу жумладан лойиҳаларини ва дизайнларини ўрганиб чиқиб, уларни намунавий ҳолга келтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилган.

Топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 12 декабр куни ишчи гурух аъзолари Давлат геология музейи директори А.Ахмедшаев билан вилоятлардаги худудий музейларни ўрганиш ишлари бўлиб ўтди.

Admin

Жорий йилнинг 30 ноябр куни Давлат геология музейи ҳамда Словакия Республикаси Кошице шахридаги Павл Йозеф Шафрик номидаги Университети билан ўзаро хамкорлик меморандуми Ўзбекистондаги Словакия Республикаси элчихонасида Словакия Республикаси Узбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори иштрокида имзоланди. Меморандум имзолашдан мақсад: геология, палеонтология, музейшуносли сохаларида ўзаро хамкорликдир.

(c) 2016-2017 Государственный Геологический музей

html counterсчетчик посетителей сайта